Showing 1-20 of 28 items.

Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.

У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.

Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.

У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.)

У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.

Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.

Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.

Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим.

Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим.

Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.

У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир.

Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир.

Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?

Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди.

Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?

Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?

Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир.

Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир.

Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.

Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», деб айтдим.