Showing 1-20 of 49 items.

Тур билан қасам.

Сатрланган китоб билан қасам.

Ёйилган терига.(сатрланган)

Ва обод уй билан қасам.

Ва кўтарилган билан шифт қасам.

Ва тўлган денгиз билан қасам.

Албатта, Роббинг азоби рўй беражак.

Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.

У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.

Ва тоғлар сайр этиб юрур.

Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

(Ботилга) шўнғиб ўйнайдиганларга! («вайл» сўзи гоҳида «ҳалокат», гоҳида «дўзах» маъносида ишлатилади ва иккаласи ҳам бу оятга мосдир.)

У кунда жаҳаннам ўтига (куч билан) итарилурлар.

Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўладир!

Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!

Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми - барибир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини олурсизлар, холос.

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.

Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.

Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар)қилган амалларингиз учундир.

Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.