Showing 1-20 of 227 items.

То. Син. Мим.

Булар очиқ китобнинг оятларидир.

Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!

Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.

Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.

Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.

Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.

Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.

Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!« деб нидо қилганини эсла.

У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.

Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.

Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.

У зот:«Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.

Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул Оламийннинг Пайғамбарларимиз.

Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.

У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!

Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди. (Фиръавннинг миннатларидан асосий мақсади–Мусо алайҳиссалом олиб келган динни инкор қилиш эди. Қўлимизда катта бўла туриб, энди, бизга, динимизга ва мулкимизга қарши чиқасанми? Янги дин келтирдим, деб даъво қиласанми? Бизнинг қавмимиздан бир кишини ўлдириб қўймадингми?!)

(Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.