Showing 1-15 of 15 items.

Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.

Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.

Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.

Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.

Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.

Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.

Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.

Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.

Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.

Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.

Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.

Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.

Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.

Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.

Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)