Showing 1-20 of 78 items.

Роҳман.

Қуръони ўргатди.

Инсонни яратди.

Унга баённи ўргатди.

Қуёш ва ой ҳисобдадир.

Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдаги жонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммаси олам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.)

Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.

Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.)

Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.

Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.

У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.

Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.

Ва жинларни алангадан яратди.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.

У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)

Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.

Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.)