Showing 1-20 of 46 items.

Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.

Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.

Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.

Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.

Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.

Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.

Унга эргашувчи эргашар.

Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.

Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.

Улар:«Биз ортга қайтариламизми?

Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?

Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.

Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.

Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.

Сенга Мусонинг хабари келдими?

Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:

«Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.

Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?

Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»

Ва унга улкан аломатни кўрсатди.