Showing 1-20 of 62 items.

Ботаётган юлдуз билан қасам.

Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ.

У ҳаводан нутқ қилмас.

У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.

Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди.

Миррат эгаси. Бас кўтарилди.

Ва у олий уфқда эди.

Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.

Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.

Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.

Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади.

У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!

Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди.

Тугаш дарахти олдида.

У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор.

Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди.

Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.

Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди. (Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган Пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар.)

Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?

Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам?