Showing 1-20 of 96 items.

Воқеа воқеъ бўлганда.

Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.

У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.

Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.

Тоғлар майдаланиб, титилганда.

Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.

Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.

Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!

Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!

Ва пешқадамлар, пешқадамлар.

Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.

Сернеъмат жаннатлардалар.

Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.

Ва охиргилардан оздирлар.

Тўқима сўриларидалар.

Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)

Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.

Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.

Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.

Ва улар хоҳлаган мевалар билан.