Showing 1-20 of 40 items.

Қиёмат куни билан қасам.

Ва маломатчи нафс билан қасам.

(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?

Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.

Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.

У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир.

Қачонки кўз даҳшатда лол қолса.

Ва ой тутилса.

Ва қуёш билан ой жамланса.

Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.

Йўқ! Қочадиган жой йўқ!

У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар.

У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.

Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.

Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир.

Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.

Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.

Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.

Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.

Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.