Showing 1-20 of 36 items.

Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.

Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.

Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.

Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?

Улуғ бир кунда.

У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар.

Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир.

«Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!)

У ёзилган китобдур.

Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар.

У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар.

Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер.

Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос.

Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.

Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар.

Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар.

Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир.

«Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?!

У ёзилган китобдур.