Showing 1-20 of 44 items.

Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.

Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.

У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.

Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.

Бас, чиройли сабр қил.

Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.

Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.

У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.

Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.

Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.

Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.

Хотинини ва ака-укасини ҳам,

Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.

Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.

Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.

Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)

У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.

Ва (молни) йиғиб беркитганни.

Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)

Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.