Showing 1-20 of 52 items.

Ал-Ҳааққаҳ.

Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?!

Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?!

Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди. («Қориъа» ҳам қиёматнинг номларидан бири, шиддат билан эшик қоқиб келувчи маъносини англатади.)

Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди. («Ҳаддан ошувчи»дан мурод қаттиқ чақмоқдир.)

Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар.

У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.

Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми?

Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.

Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.

Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.

Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)

Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса...

Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...

Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.

Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.

Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. (Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)

Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.

Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...

Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир.