Showing 1-20 of 20 items.

Мана шу шаҳар билан қасам.

Сен муқим турган бу шаҳарла.

Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.

Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.

У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?

У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)

У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?

Биз унга икки кўзни бермадикми?

Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)

Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.

Бас, у довон ошиб ўтмади.

Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?

У қул озод қилишдир.

Ёки очарчилик кунида таом беришдир.

Қариндош етимларга.

Ёки тупроққа қориган мискинларга.

Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.

Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.

Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.

Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.